Президент мактабларига имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Президент мактаби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. «Ўқитувчи» каналида мактабларга имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилиш тартиби маълум қилинди.
Президент мактаби қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат бўлган йиллик қабул квотаси доирасида ўқувчиларни қабул қилишни амалга ошириш;
Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини берувчи тегишли халқаро даражадаги дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)ни бериш.
Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) берилади.
Президент мактабига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли болалар танлов асосида қабул қилинади.
Президент мактаби фаолиятининг биринчи йилида шу жумладан, ўқувчилар 6-10-синфларга қабул қилинади.
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинадилар.
Президент мактабига талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
— ариза;
— талабгорнинг анкетаси;
— талабгорнинг ҳужжатлари тақдим этилган вақтда таълим олаётган мактабидан маълумотнома.
— талабгорнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома;
— 2 та расм (3х4);
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси.
Ўрта таълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган талабгорлар Президент мактабининг шу каби синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Чет эл давлатларининг фуқаролари кириш имтиҳонларида иштирок этишларига рухсат этилмайди.
Кириш имтиҳонлари такроран ўтказилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter