Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

Президент Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Қайд этилишича, мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчисига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

Шавкат Мирзиёев табрик йўллаганлан, жумладан:

  • Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти
  • Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси Раиси
  • Қасим-Жомарт Тоқаев,  Қозоғистон Республикаси Президенти
  • Садир Жапаров,  Қирғиз Республикаси Президенти
  • Имомали Раҳмон,  Тожикистон Республикаси Президенти
  • Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон Президенти
  • Илҳом Алиев, Озарбайжон Республикаси Президенти
  • Александр Лукашенко,Беларусь Республикаси Президенти
  • Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Республикаси Президенти
  • Ухнаагийн Хурэлсух, Мўғулистон Президенти

Шунингдек, Виктор Орбан Венгрия, Бош вазири ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурурбангули Бердимуҳамедовлар ҳам табрик йўллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг