Президент қарори: Товарларни маркировкалашнинг замонавий усуллари жорий этилади

Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилади.
Мажбурий маркировкалаш жорий этилган санадан бошлаб, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатдаги маркировкаланиши мажбурий бўлган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.
Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхатига янгидан қўшилган товарларни, улар рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида маркировкасиз сотилишига рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter