«Президент сайтида фуқароларга 1 млн. 250 минг сўмдан тарқатиляпти...»

ИИВ Киберхавфсизлик хизмати янги огоҳлантириш билан чиқди.
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган «Салом алайкум. Ўзбекистон Президентидан тўлов олдингизми? Ҳозир олинг 1.250.000 сўм» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг.
Ушбу хабарлар ёлғон.
«Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар», дейилади хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter