Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар Регистон майдонида кўчат экишди (фото)

Президентлар Регистон майдонида кўчат экишди (фото)

Регистон майдонида Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат Раҳбарлари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

«Бугун биз Туркий давлатлар ташкилотининг илк тарихий саммитини ўтказдик, муҳим қарорлар қабул қилдик.

Туркий дунё цивилизациясининг янги даврини бошлаб берадиган Самарқанд декларациясини имзоладик.

Айни вақтда не-не тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган муҳташам Регистон майдонида туриб, туркий дунё цивилизациясининг янги босқичига рамзий маънода қадам қўймоқдамиз.

Улуғ аждодларимизга хос бўлган азалий анъаналарни давом эттирган ҳолда, яна бир хайрли ташаббусни бошламоқдамиз

Ўзбекистонда «Яшил макон» дастури изчил амалга оширилмоқда.

Туркманистонда барча вилоятлар ва пойтахт Ашхободни яшил ҳудудга айлантиришга қаратилган узоқ муддатли Миллий ўрмон дастури самарали ишлаяпти.

Қардош Туркияда эса ҳар йили 11 ноябрь – Миллий кўчат экиш куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Озарбайжонда кўп йиллардан буён «Яшил марафон» дастури асосида кўчат экиш ташаббуслари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қозоғистонда барча ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича беш йиллик умуммиллий дастур бажарилмоқда.

Қирғиз Республикасида 2022 йил «Тоғ экотизими ва иқлим барқарорлиги йили», деб эълон қилинди ҳамда унинг доирасида «Яшил мерос» миллий кампанияси фаол давом эттирилмоқда.

Венгрия Ҳукуматининг шаҳарларни қўшимча кўкаламзорлаштириш бўйича олиб бораётган йирик дастурини чин дилдан олқишлаймиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари онлайн мониторда намойиш этилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг