Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентликка номзод Робахон Махмудова тадбиркорлик бўйича таклифлар билдирди

Президентликка номзод Робахон Махмудова тадбиркорлик бўйича таклифлар билдирди

«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Навоий вилоятида бўлиб ўтди.

Навоий шаҳрида ташкил этилган учрашувда Президентликка номзоднинг ишончли вакили Рустам Ҳайитов сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Махмудова сўзга чиқиб, ўз Сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини сайловчилар эътиборига ҳавола этди.

Робахон Махмудова сўзлаган нутқи давомида парламентаризм ва парламент демократиясини янада ривожлантириш йўлида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни таклиф этди:

- тадбиркорлик субъектларига қўшимча харажатлар юклайдиган барча қоидаларни фақат қонунлар орқали қабул қилинишига эришиш;

- қонунларни тўғридан-тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш, бу борада парламент қўмиталари ишини кучайтириш;

- парламент фаолиятида тадбиркорлик субъектлари ишига аралашмаслик, уларга оид масалаларни ижро органларидан талаб қилиш;

- депутатларнинг иш вақтининг ярмини ўз сайловчилари ёнида ўтказишини белгиловчи тартибни жорий этиш.

Таъкидланганидек, номзод дастурида ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатимизни адолатлилик, бирдамлик, ижтимоий ҳимоя ва масъулият тамойиллари ҳукмронлик қиладиган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш каби вазифа ва мақсадлар назарда тутилмоқда.

Қолаверса, дастурда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривожлантириш каби масалаларда изчил таклифларнинг илгари сурилаётгани йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга номзод томонидан батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг