Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Ғиждувон ипак тола» корхонаси фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев «Ғиждувон ипак тола» корхонаси фаолияти билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Ғиждувон ипак тола» корхонаси фаолияти билан танишди.

Таъкидланишича, мамлакатимизда бу тармоқда ҳам кластер тизими жорий этилган бўлиб, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилган. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайган. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайган.

«Ғиждувон ипак тола»да ҳам кластер тизими йўлга қўйилиб, йилига 48 тонна хом ипак ва 28 тонна ипак момиғи ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Унга Ғиждувон ва Шофиркон туманлари бириктирилган бўлиб, озуқа базаси учун ўтган йили 2 миллион 300 минг туп тут кўчатлари экилган. Икки туманда 28 минг нафар аҳоли иш билан таъминланган.

Корхонада пилла хомашёси тўлиқ қайта ишланади. Бу йил икки марта ҳосил олиниб, 842 тонна пилла хомашёси етиштирилди.

Бу 104 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда 4 миллион доллардан зиёд экспорт қилиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев пилла қуртхонаси ва ҳосилини кўздан кечирди. Пилла генетикасини ривожлантириб, сифат тоифасини ошириш, кластерлар фаолиятига илмни олиб кириш зарурлигини таъкидлади. Намунали кластерларда бошқа пиллакорларни ўқитиб, илғор технологияларни оммалаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг