Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг халқаро шартномани тасдиқлаш бўйича қарори қабул қилинди

Президентнинг халқаро шартномани тасдиқлаш бўйича қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5259-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштичокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Ҳамдўстлик иштирокчи-давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасидаги ўзаро муносабатлари тўғрисида 1992 йил 9 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг