Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профилактика инспекторини урган шахслар қамоққа олинди

Профилактика инспекторини урган шахслар қамоққа олинди

2024 йил 23 июль куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар Сиёб маҳалласида яшовчи фуқаро навбатчилик қисмининг «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, Оқдарё тумани  «Наврўз» маҳалласи Зарафшон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида нотаниш фуқаролар унга тегишли «Nexia-3» русумли автомашинасининг ойналарини синдириб, ўзини уриб, тан жароҳати етказганлигини маълум қилган.

Чақирувга асосан Оқдарё тумани ички ишлар бўлими инспектори катта лейтенант Ўткир Бурқиев воқеа жойига етиб бориб, жанжал қилган фуқароларни «Наврўз» маҳалласида жойлашган хизмат хонасига олиб боради. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилган фуқаро билан суҳбатлашиб турган вақтида қўрқоқ олдин мушт кўтарар деганларидек, ҳуқуқбузарлар 35 ва 19 ёшли йигитлар ҳамда 45-50 ёшлар атрофидаги аёл «нима учун хизмат хонасига биринчи бизни киритмайсан, биз ҳам «102» рақамига мурожаат қилганмиз», дея жанжал кўтаради.

Инспектор ишига халал бермай туришини, навбат билан гаплашишини айтган вақтида улар ходимни ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, хонадан чиқиб кетади. Инспектор уларга кетиб қолмаслигини, қолаверса ҳолат бўйича тушунтириш хатлари олиши лозимлигини айтган вақтида, аёл киши келиб ходимнинг кийимидан тортиб қаттиқ ҳақоратлайди. Жаҳл келса, ақл кетади нақлига мувофиқ,  ғазаби қайнаган икки эркак муштига зўр бериб, шу вақтда профилактика инспекторини уриб-тепади ва йиқитиб танасининг турли жойларига тан жароҳати етказади.

Шундан сўнг уччала фуқаро ҳам ўзларига тегишли бўлган автомашинага ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолади.

Мазкур ҳолат юзасидан  Оқдарё туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда 3 нафар гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг