Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Жиззахда дорифурушларни қўлга олди

Прокуратура Жиззахда дорифурушларни қўлга олди

Фото: Прокуратура департаменти.

Жиззах вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 1 800 дона “Слимминг 30” номли дори воситасини 3,6 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. 14 қути “Омнадрен 250” номли дори воситасини сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг