Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура талаба билан содир бўлган нохуш воқеани текширмоқда

Прокуратура талаба билан содир бўлган нохуш воқеани текширмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Жаҳон тиллари университетида талаба ўзини 4-қаватдан ташлаб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, бугун, 29 апрель куни соат 08:10 ларда Учтепа туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг маъмурий биносини 4-қаватидан Наманган вилоятида 2001 йилда туғилган 2-босқич талабаси (эркак) ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

«Ҳозирда содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда Учтепа туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 апрель куни Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг