Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура ва ДХХ Оҳангаронда дорифурушларни ушлади

Прокуратура ва ДХХ Оҳангаронда дорифурушларни ушлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ҳамда Божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.М. ва Р.Х. хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 400 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг