Психолог: «сайлов натижалари сабаб Трамп қаттиқ руҳий жароҳат олган»
Италиялик психолог ва психотерапевт Сара Регинелла АҚШ президенти Доналд Трампни ўтган сайловларда қаттиқ руҳий жароҳат олган дея ҳисоблайди.
Унинг сўзларига кўра, бирлашишнинг омили Трампнинг нарцисизми(ўзини севиш, маҳлиё бўлиш)га зарба берди ва «бу яра ҳали-вери тузалмайди». Ҳокимиятни йўқотиш ҳақиқати президентга қаттиқ таъсир қилган.
17 декабрь куни Трамп ғазабланиб, Оқ уйни тарк этишни рад этгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Демократлар партияси вакили Жо Байден ғалаба қозонди. 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати ҳам шу фикрга келди. Жаҳон лидерлари ҳам (жумладан Хитой ва Россия томони) Байденни ғалаба билан табриклади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter