Путин Байденни ғалаба билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин демократ Жо Байденни АҚШ президентлиги учун сайловдаги ғалабаси билан табриклади.
Байден сайловчиларнинг ғалаба учун етарли 270 та минимум овозидан 306 тасини олган.
Путин ўз телеграммасида Жо Байденга ҳар томонлама муваффақият тилаб, глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун алоҳида масъулиятга эга Россия ва АҚШ, турлича қарашларидан қатъи назар, ҳозир дунё дуч келаётган кўплаб муаммо ва чорловларга реал ечимлар топа олишига ишонч билдирган.
Владимир Путиннинг фикрича, шу жиҳатдан Россия-АҚШ ҳамкорлиги ҳар икки мамлакат ва халқаро ҳамжамият манфаатларига мос келади. «Ўз навбатида, сиз билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларига тайёрлигимни билдираман», — дейилади, жумладан, Россия президентининг табрик телеграммасида.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден ўз ғалабасини 7 ноябрда эълон қилганидан сўнг 50 дан зиёд хорижий давлатлар раҳбарларидан табрик олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter