Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Путин жуда сезгир» — Зеленский

«Путин жуда сезгир» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг янги — «Орешник» ўрта масофали баллистик ракетаси билан Днепрга берилган зарба ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.

«Бу уруш миқёси ошиши ва шафқатсизликнинг очиқ исботи, Россия томонидан БМТ Низомининг аёвсиз бузилиши», деди Зеленский.

Унинг айтишича, бу Россиянинг бир йил ичида урушни кучайиш йўлидаги иккинчи қадамидир. Биринчи қадам Шимолий Кореянинг 11 минг аскар иштирокида Украинага қарши урушга жалб қилиниши эди.

Зеленский, шунингдек, Путиннинг янги ракета Россия ҳудудига Ғарбнинг аниқ қуроллари билан берилган зарбаларга жавобан қўллангани ҳақидаги даъволарини ёлғон деб атади, чунки унинг сўзларига кўра, Украина бундай тизимлардан аввал ҳам фойдаланган.

«Украинага қарши гипертовушли ракета зарбалари Россия тинчликни истамаслигининг яна бир исботидир»,  — деди у. — «Путин ёлғон гапиради. Бу қуролдан биринчи марта фойдаланаётганимиз йўқ. Ва биз халқаро ҳуқуққа мувофиқ буни қилишга ҳақлимиз».

Зеленский, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Россиянинг ҳаракатларига имкон қадар қатъий жавоб беришга чақирди.

«Путин жуда сезгир, ҳозирда дунёдан кучли реакция бўлмаётгани учун сизларни синовдан ўтказмоқда, азиз ҳамкорлар. Уни тўхтатиш керак. Агар Россиянинг ҳаракатларига кескин муносабат бўлмаса, улар тажовузни янада кучайтиришади, дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябр санасида президент Владимир Путин россияликларга видеомурожаат қилиб, Украинага «Орешник» ракеталарида зарба берилганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг