Путин Марказий Осиёда рус мактабларини очиш ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот чоғида меҳнат муҳожирлари муаммосига тўхталиб, Марказий Осиёда рус мактаблари очиш кераклигини айтди.
«Огни Кубан» нашри журналисти меҳнат муҳожирлари ҳақида савол бериб, ҳудудларда ишчи кучи етишмаслиги муаммоси ҳақида сўради.
Путин бунга жавобан, бир томондан, малакасиз ишчи кучига эҳтиёжни минималлаштириш, иккинчи томондан, Россияга ишлаш учун келган одамларни ўқитиш зарурлигини айтган.
Марказий Осиё мамлакатларида рус мактаблари ва рус тили мактаблари тармоқларини очиш, бўлажак муҳожирларни Россия маданияти, қадриятлари ва қонунлари билан яқиндан таништириш зарур, деди у. Шу билан бирга, мамлакатда бўлиб турган муҳожирлар учун талабларни кучайтириш кераклигини билдирди.
Бу йўналишдаги ҳаракатга мисол сифатида Путин мактабларга рус тилини билмайдиган болаларни қабул қилмасликка рухсат берувчи қонунни келтирган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу қонун Россия Конституциясига зид ва интеграцияга халақит беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter