Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин: «Ўғирлашса – қайтаришга мажбур бўлишади»

Путин: «Ўғирлашса – қайтаришга мажбур бўлишади»

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи давлатларида музлатиб қўйилган Россияга тегишли молиявий маблағларни олиб қўйиш режаларига муносабат билдирди.

Унинг айтишича, бундай ҳаракатлар Европа давлатлари учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Путин буни оддий молиявий масала эмас, балки Европа ҳудудида иқтисодий барқарорликка ва ишончга путур етказувчи ҳолат, деб баҳолади.

«Бу каби қадамлар Европа Иттифоқига бўлган ишончни сусайтиради. Табиий ресурсларга бой давлатлар бу жараённи диққат билан кузатяпти. Агар бир марта шундай йўл тутилса, кейин уни тўхтатиш қийин бўлади», – дейди у.

Россия президенти Москва ўз манфаатларини халқаро судлар орқали ҳимоя қилишини таъкидлаб, «агар маблағлар асоссиз олиб қўйилса, барибир қайтаришга тўғри келиши»ни айтади.

Шунингдек, Путин Европа Иттифоқи Украинага Россия маблағлари ҳисобига кредит беришга қарор қилса, бу ҳар бир аъзо давлат бюджети учун қўшимча юк бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Европа Иттифоқи давлатлари 2026–2027 йиллар давомида Украинага 90 миллиард евро миқдорида молиявий кўмак ажратиш бўйича келишувга эришди. Бироқ Россия Марказий банкига тегишли музлатилган маблағларни Украина ихтиёрига ўтказиш масаласи бўйича ягона қарор қабул қилинмади ва бу мавзу муҳокамаси кейинга қолдирилди.



Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг