Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин қуролли кучлар сонини ошириш бўйича фармонни имзолади

Путин қуролли кучлар сонини ошириш бўйича фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин 2023 йилдан бошлаб Россия қуролли кучлари сонини 1,9 миллиондан 2,04 миллионга ошириш бўйича фармонни имзолади.

Фармон Россиянинг Украинага ҳужум қилишидан олти ой ўтгач имзоланган. Ҳужжатда фармоннинг имзоланиш сабаби келтирилмаган.

У «Мудофаа тўғрисида»ги қонунга мувофиқ имзоланган.

Фармонга кўра, ҳарбий хизматчилар сони 1 миллион 150 минг нафарни, қолганлари эса фуқаролик ходимларини ташкил этади.

Бунгача Путин қуролли кучлар сонини 2017 йилнинг ноябрида белгилаган эди - 1 миллион 902 минг 758 киши (шундан 1 миллион 13 минг 628 нафари ҳарбий хизматчилар).

Январ ойидан бошлаб умумий хизматчилар сони 2 миллион 39 минг 758 киши бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда Россия аскарлар миқдори бўйича қийинчиликка учраётгани айтилади. Лекин мамлакатда ҳали мобилизация эълон қилингани йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг