Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин: «Уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан!» (видео)

Путин: «Уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан!» (видео)

Фото: «Ria.ru»

Россия президенти Владимир Путин Интернет орқали болаларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган ҳолатни изоҳлади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Россия раҳбари ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган мурожаат муаллифларини ваҳший ва ҳашарот деб атаб, «уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан», дейди.

«Интернетда ўтирганда ўзларини Рэмбодек тутишади: ҳар турли нарсаларни ўйлаб топиб йигит ёки қизни томдан сакрашга ундайди. Полиция кирган заҳоти эса иштонига солиб қўяди», — деди у.

Aввалроқ Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая Тергов қўмитаси раҳбари Aлександр Бастрикинга TikTok ижтимоий тармоғи устидан шикоят билан мурожаат қилганди. У Тергов қўмитаси раҳбаридан ижтимоий тармоқдаги ўз жонига қасд қилишга ундовчиларга қарши чора кўришни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг