Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Трамп Эрон-Исроил кескинлиги ҳақида гаплашди

Путин ва Трамп Эрон-Исроил кескинлиги ҳақида гаплашди

Россия раҳбари Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўзаро телефонда гаплашиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди.

Бугун 14 июн куни Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, муҳокаманинг асосий мавзуси Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви бўлган.

«Суҳбат тахминан бир соат давом этди, аниқроғи — 50 дақиқа, самимий ва энг муҳими — жуда фойдали бўлди», — дея Ушаковнинг сўзларини келтиради Россия агентликлари.

«Фикр алмашинуви табиий равишда Яқин Шарқдаги хавфли вазиятнинг ёмонлашувига қаратилди», дея қўшимча қилди у.

Трамп президент бўлганидан бери у Путин билан бир неча бор телефонда гаплашган, бироқ ҳозиргача уларнинг суҳбатларининг асосий мавзуси Украинадаги уруш бўлган. Бу сафар ҳам у муҳокама қилинди, лекин асосий эътибор Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликка қаратилди.

Суҳбатнинг бошқа тафсилотларни эълон қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, куни кеча Путин Эрон ва Исроил етакчилари билан телефонда гаплашганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг