Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Трамп саммити муваффақиятсизликка учраса нима бўлади?

Путин ва Трамп саммити муваффақиятсизликка учраса нима бўлади?

АҚШ президенти Доналд Трамп агар биринчи учрашув яхши ўтса, Путин ва Зеленский иштирокида саммит ўтказишини айтди

"Агар биринчи учрашув яхши ўтса, иккинчи учрашувни тезда ўтказамиз. Мен уни деярли дарҳол ўтказишни хоҳлайман. Президент Путин ва президент Зеленский ва мен ўртасида тезда иккинчи учрашув ўтказамиз, агар улар мени у ерда бўлишини хоҳласалар", - деди Доналд Трамп матбуот анжуманида. 

Бироқ Трамп Путин билан Аляскадаги учрашуви давомида керакли натижаларни ололмаса, иккинчи учрашув ўтказилмайди. Россияни эса жиддий оқибатлар кутади, деди президент. 

 Аввалроқ CBS телеканали манбаларга таяниб, Қўшма Штатлар уч томонлама учрашув ўтказиш жойини қидираётгани ҳақида хабар берган. 

Трамп яқинда Европа етакчилари ва Зеленский иштирокидаги видеоконференцияга ҳам изоҳ берди. У суҳбат ҳақида яхши гапирди ва унга 10 баҳо берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг