Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ядро урушига тайёр эканини айтди

Путин ядро урушига тайёр эканини айтди

Владимир Путин «Россия сегодня» тарғибот-ташвиқот гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёвга  интервью берди. «РИА Новости» суҳбат парчаларини эълон қилди.

«Ҳарбий-техник нуқтаи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Бизда улар [ядровий ракеталар] доимо жанговар шай ҳолатда», — деди Путин Россия ядро урушига тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

Киселёв Путиндан Украинага қарши уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланиш имконияти ҳақида сўради.

«Қурол фойдаланиш учун чиқарилган. Бизнинг ўз принципларимиз бор. Агар Россия давлатининг мавжудлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид бўлса, қурол-яроғни, шу жумладан, сиз айтган қуролларни ҳам қўллашга тайёрмиз», деди Путин.

Бундан ташқари, Путин Украинага Ғарб ҳарбийларининг келиши ҳақидаги муҳокамаларга изоҳ берди. Франция президенти Эммануэл Макрон бу ҳақда биринчи бўлиб эълон қилганди. Киевнинг асосий иттифоқчилари, жумладан, АҚШ ва Германия бундай имкониятни рад этган бўлсада, Макрон қўшин юборишга жиддий ёндашганини таъкидлаган.

«РИА Новости» хабарига кўра, Путин «Украинада хорижий қўшинларнинг бўлиши ва қурол-яроғ билан таъминланиши жанг майдонида ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини», бироқ «АҚШ қўшинлари Украинада пайдо бўлса, Россия уларга босқинчи сифатида муносабатда бўлишини» таъкидлаган.

Тинчлик музокаралари эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан Путин Москва Россия босиб олган ва аннекция қилишга уринаётган Украина ҳудудларига даъволардан воз кечиш масаласини муҳокама қилишни истамаслигини аниқ айтди. Украина аввалроқ Россия билан ҳар қандай тинчлик музокаралари мамлакатга бостириб кирган қўшинлар бутунлай чиқиб кетган тақдирдагина мумкин бўлишини таъкидлаган эди.

«Биз музокараларга тайёрмизми? Ҳа, биз тайёрмиз, лекин фақат психотроп дориларни ичиб олганидан кейин юзага келган қандайдир истакларга эмас, балки юзага келган воқеликларга асосланган музокараларга тайёрмиз», деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг