Қабул квоталари тасдиқланди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
- кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат топшириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн рўйхатдан ўтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter