Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамашидаги мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Қамашидаги мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

17 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани худудидан ўтувчи  «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида 1977 йилда туғилган О.Э. «Nexia» русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида Ш.Т. бошқарувида бўлган «Damas» русумли автомобили билан тўқнашган.

ЙҲХББ хабарига кўра, иккала ҳайдовчи ва «Damas» русумли автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган ҳамда яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг