Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Қамчиқ" довонида тўхтатилган машинадан қурол чиқди

Фото: ЙҲХББ

“Қамчиқ” довонида "Damas" автомобили тўхтатилганда салонда қурол топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди

4 октябр куни “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Damas" русумли автомобиль тўхтатилган.  Ушбу автомобиль йўловчиси, 1991 йилда туғилган М.М. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган пневматик ўқ отиш қуроли олиб кетилаётганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган қурол ҳамда фуқаро М.М. Поп тумани ИИБ ходимларига суриштирувни давом эттиришлик учун топширилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг