Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да юк машинаси тўрт автомобил билан тўқнашди ва ёниб кетди

«Қамчиқ»да юк машинаси тўрт автомобил билан тўқнашди ва ёниб кетди

Бугун, 2024 йил 27 июль куни соат 05:00 ларда «Қамчиқ»довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.К. «CAMC» русумли юк автомобилида эҳтиётсизлиги сабаб ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» ҳамда «Howo» русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб «Mercedes-Benz Sprinter» русумли автомобилга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида «CAMC» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида «CAMC» автомобили ҳайдовчиси ва 1995 йилда туғилган йўловчиси Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг