Қарши, Марғилон ва Нукусда йирик ўғирликлар аниқланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ф.Х. компьютер ўйинларини ташкил этган бинода электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 207,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.С. “Роҳат” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 117,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.R.” МЧЖ масъул шахслари “Ёшлар истироҳат” боғининг қурилиш ишларида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 106,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter