Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет икки зилзила қайд этилди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида кетма-кет икки зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Дастлаб, маҳаллий вақт билан 07.03.2024 00:33 да (06.03.2024 йил, Гринвич бўйича 19:33 да) эпицентри Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 64,95 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 11 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 км жанубий-ғарбда.
Бу зилзиланинг сезилиш кучи:
Касби туманида 2-3 балл, 45 км.
Нишон туманида 2 балл, 61 км.
Муборак туманида 2 балл, 64 км.
Қоравулбозор туманида 2 балл, 71 км.
Қарши шаҳрида 2 балл, 72 км.
Қарши туманида 2 балл, 73 км.
Косон туманида 2 балл, 81 км.
Олот туманида 2 балл, 90 км.
Яна шу вақтда, 07.03.2024 00:33 да (06.03.2024 йил, Гринвич бўйича 19:33 да) яна Миришкор туманида ер қимирлади. Зилзила координаталари: 38,76 градус шимолий кенглик; 64,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 464 км жанубий-ғарбда.
Бу зилзиланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 81 км.
Бухоро вилоятида 2 балл, 117 км.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳам Миришкорда ер силкиниши кузатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter