Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги «савдо дўкони» можароси

Қашқадарёдаги «савдо дўкони» можароси

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам судланган Х.А. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, Қарши туманидаги тугалланмаган савдо дўкони ҳужжатларини 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг