Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашганларни тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилади

Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашганларни тақдирлаш маросими Тошкентда ўтказилади

Қатар амири томонидан таъсис этилган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотини топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, тадбирда Қатар давлати раҳбариятининг иштироки ҳам кутиляпти.

«Ушбу мукофотни топшириш маросимининг Тошкентда ўтказилиши, президентимиз томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган катта ишлар ва умуман ислоҳотларининг жаҳон ҳамжамияти томонидан катта эътирофи тимсоли дейиш мумкин», – дейди Президент Матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 1-2 октябрь кунлари амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг