Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ҳолатларда сабзавот заҳарга айланади?

Қайси ҳолатларда сабзавот заҳарга айланади?

Фото: «M.fotostrana.ru»

Диетолог шифокор Елена Соломатина «Sputnik» радиосига берган интервьюсида сабзавотларни нотўғри сақлаш ва тайёрлаш қандай қилиб заҳарга айланиши ҳақида сўзлаб берди.

«Пишиб ўтиб кетган бақлажон, картошка, пишмаган яшил помидорни ейиш тавсия этилмайди. Ушбу сабзавотлар итузумдошлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг таркибида соланин — нерв ва пешоб ажратиш тизимларида носозликни келтириб чиқарувчи нейротоксин бор», — дейди диетолог.

Шунингдек, Соломатина хомлигича ёки яхши пиширилмаган ловияни ейиш мумкин эмаслигини, чунки унинг таркибида заҳарланишга сабаб бўлувчи фитогемагглютинин борлигидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, узоқ вақт сақланган ловияда замбуруғлар тўпланиши мумкин.

Сурункали касалликлардан қийналаётган беморлар айрим сабзавотларни таомномасидан чиқариб ташлаши керак, дея таъкидлайди диетолог. Жумладан, бу карамнинг барча турлари ва крестгуллилар турига тааллуқли. Негаки улар йод сўрилишига халақит қилади. Шу боис қалқонсимон безида муаммоси борларга ҳам тавсия этилмайди.

«Аччиқ сабзавотлар, айниқса, турп, редиска ошқозон-ичак йўли, ошқозоности бези касалликларида, хусусан, хасталик зўрайган пайтларда салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — деб огоҳлантиради Соломатина.

Таркибида кўп нитрат тўплайдиган кўкат ва сабзавотларни истеъмол қилишда ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади. Улар орасида, жумладан, исмалоқ, петрушка, сабзи ва бодринг бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг