Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда «жазоловчилар» гуруҳи қўлга олинди

Қибрайда «жазоловчилар» гуруҳи қўлга олинди

2023 йил 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 й.т. Ш.А. ва 2003 й.т. Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.

Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда уларни бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг