Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда «Майнинг ферма» фош этилди

Қибрайда «Майнинг ферма» фош этилди

Қибрай туманида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган «Майнинг ферма» фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси,  ДХХ, ИИБ ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида  ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Қибрай тумани, Тараққий МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда «Avalon» русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг