Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

+25. Қирғизистон фуқаролари ҳам Бухорода коронавирусдан шифо топди

+25. Қирғизистон фуқаролари ҳам Бухорода коронавирусдан шифо топди

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 25 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Шифо топганларнинг 22 нафари Россиядан, 1 нафар эса Туркиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Соғайганларни ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 300 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 325 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1159 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг