Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Ўзбекистонга электр экспорт қилишни тўхтатди

Қирғизистон Ўзбекистонга электр экспорт қилишни тўхтатди

Бишкек ИЭС

Фото: «Tazabek.kg»

Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси узатишни тўхтатди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий энергетика холдинги берган маълумотга асосланиб, «Akchabar» нашри хабар бермоқда.

«Қирғизистон миллий энергетика холдинги об-ҳавонинг совиб кетиши муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди. Чеклов 25 январдан бошланди», — дейилган компания хабарида.

Қирғизистон Миллий холдинги директори Айбек Калиев айтишича, мамлакатлар орасида тузилган шартномаларда ушбу чоралар кўзда тутилган шу сабабли бу қарор қўшнилар норозилигига олиб келмайди. «Қирғизистонинг қачондан электр энергиясини етказа бошлаши об-ҳавога боғлиқ», деб айтган мулозим.

Компаниянинг билдиришича, сўнгги кунларда қирғизистонликлар бир суткада 63,7 млн кВт/соат энергия сарф қилмоқдалар. Об-ҳаво илиқроқ кунларда бу кўрсаткич 57 млн кВт/соатни ташкил этаётган эди.

Қирғизистон миллий энергетика холдинги директорининг таъкидлашича, Бишкек ИЭС декабрь— февраль ойларида 320 МВт юклама режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич декабрда 350 МВт, январда эса 287 МВт.ни ташкил этган. «Ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши муносабати билан иссиқлик билан таъкинлаш захирасини ҳозирлаб қўйдик, энди 400 МВт.гача иссиқлик билан таъминлаш имкониятига эгамиз», деб айтиб ўтган А.Калиев.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Марказий Осиё ҳудудига ноодатий совуқ об ҳаво кириб келган. Табиийки, бундай шароитда одамлар уйларини қўшимча усуллар билан иситишга киришишади, бу эса электр энергияси тармоқлардаги юкламанинг ошишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 январь куни яқинда Бишкекдаги ИЭСда катта авария бўлган ва электр ишлаб чиқариш маълум муддатга тўхтатилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг