Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон суди собиқ президент ҳукмини қайта тиклади

Қирғизистон суди собиқ президент ҳукмини қайта тиклади

Фото: «Newsae.ru»

Қирғизистон Олий суди республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг 2013 йилда жиноий тўда бошлиғи Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш ҳақидаги ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Қирғизистон собиқ раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

Унга кўра, энди Атамбаев яна 11 йилга озодликдан маҳрум этилган деб ҳисобланади.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Олий суд бундай қарорни Бош прокуратуранинг илтимосига биноан қабул қилган, улар ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни ёлғон ва ўйлаб топилган дея ҳисоблаган.

«Яъни, суд жазони ноқонуний равишда бекор қилинганига рози бўлди», – деди Слесарев.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, энди Олий суд яна ўша ишни кўриб чиқиши ва бошқа қарор қабул қилиши керак бўлади.

Шу билан бирга, у қарор аслида қабул қилинганини ва расмий кенгаш бўлиши эҳтимоли борлигини таъкидлаган.

Атамбаев жиноий тўда бошлиғи Азиз Батукаевни озод қилгани учун коррупцияда айбланиб, 11 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти унга қўйилган барча айбловлар сиёсий эканлигини даъво қилмоқда. 2020 йил ноябрь ойида суд сиёсатчига ҳукм сифатида тайинланган 11 йил ва икки ойлик қамоқ жазосини бекор қилди. Кейин иш қайта кўриб чиқишга юборилди.

Шу билан бирга, суд 2019 йил ёзида Атамбаевни Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида ушлаб туриш пайтида бошланган тартибсизликлар ҳақидаги собиқ президентга қарши жиноят ишларини кўриб чиқишни бошлади. Собиқ президентга коррупция, ноқонуний бойлик орттириш, ҳокимиятни қўлга киритишни уюштириш, шунингдек қаршилик пайтида тарафдорлари томонидан махсус кучлар аскарини ўлдириш айбловлари қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг