Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринган шахс ушланди

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринган шахс ушланди

Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга урингани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Имомидин Тошов Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Олмаотадан Қора-Болтага кетаётганида қўлга олинган.

Январь ойида хавфсизлик кучлари давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган гуруҳга қарши операция ўтказган эди. Шундан сўнг Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий тадбирлар Ташов томонидан молиялаштирилгани ҳақида маълумот олган.

1983 йилда туғилган Тошов қидирувда бўлган вақтида ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали аҳолини йўлдан оғдиргани айтилади. Ҳозирда тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг