Қирғизистонда мухолифатчи давлатга хиёнатда айбланиб ушланди
Қирғизистон парламентининг мухолиф депутати Aдахан Мадумаров давлатга хиёнатда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги хабар берган.
«Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Тергов хизмати юқори мансабдор шахсларнинг давлатга хиёнат қилиш факти бўйича тергов олиб бормоқда. 2023 йил 2 сентябр куни Қирғизистон Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Мадумаров Aдахан Кимсанбаевич жиноят иши доирасида қўлга олинди», — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.
Уларнинг таъкидлашича, гумонланувчи тергов изоляторида сақланади, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бошқа изоҳлар берилмаган.
Июн ойида мамлакат парламенти Бош прокуратура сўровидан сўнг Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлди, дейилади матнда.
Aдахан Мадумаров тўрт чақириқ депутати, 2011 ва 2017 йиллардаги сайловларда Қирғизистон президентлигига номзод, мухолифатдаги «Бирлашган Қирғизистон» партияси етакчисидир. 2008 йил октябридан 2009 йил октябригача Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter