Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади

Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади

Жорий йил 6 ноябрь куни Бишкекда «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» мавзуида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги 11-саммити бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Қирғизистон президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.

Саммитда ташкилотга аъзо 5 та давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳамда кузатувчи давлатлар раҳбарлари иштирок этадилар.

Саммитда туркий давлатлар етакчилари хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилади.

Хусусан, давлат раҳбарлари ТДТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, ташкилотнинг жорий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича қарорлар қабул қиладилар, шунингдек, бир қатор кўп томонлама ҳужжатларни, жумладан, якуний декларацияни имзолайдилар.

2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтади.

Қирғизистон Республикасининг ТДТга бўлажак раислиги даврида иштирокчи давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш учун янги имкониятлар яратиш ва минтақада турмуш даражасини оширишга қаратилган қатор тадбирлар режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг