Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берилмоқда

Қирғизистонда уран ва торий конларини ўзлаштиришга рухсат берилмоқда

Фото: РИА Новости

Бугун, 13 июн куни Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) уран ва торий конларини ўзлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилувчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи якуний ўқишда қабул қилди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори — мамлакат ҳукумати.

Қирғизистон табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги тақиқ бекор бўлганидан сўнг мамлакатдаги 83 та конда жаҳон бозорида талаб катта бўлган фойдали қазилмаларни ўзлаштиришни бошлаш мумкинлигини маълум қилди. Уран ва торийга қўйилган тақиқ бу ердаги бошқа фойдали қазилмаларни ўзлаштиришга халақит бермоқда, дейилади хабарда. Вазирлик ишонтиришича, қазилма ишлари аҳолига зиён етказмайди.

Бош вазир Акилбек Жапаров ушбу қонун биринчи навбатда уран ва торий эмас, балки титаномагнетит конларини ўзлаштириш учун зарур бўлганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг