Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролича тақинчоқлари сотиляпти

Қиролича тақинчоқлари сотиляпти

Фото: «Sabah»

Франция қироли Людовик XVI (Луи XVI)нинг рафиқаси, қиролича Мария-Антуанеттанинг тақинчоқлари кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар берди.

Икки асрдан зиёд тарихга эга жавҳарлар Англиянинг «Sotheby's» аукцион уйида сотувга чиқарилди.

Тақинчоқлар 3 миллион еврога сотилиши тахмин қилинмоқда.

P.S. Людовик XVI ҳамда Мария-Антуанеттанинг тақдири фожиали — иккаласи ҳам француз инқилобчилари томонидан қатл этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг