Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишнинг илк кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Қишнинг илк кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» қишнинг илк кунлари (1 декабр соат 20:00 дан 2 декабр соат 20:00 гача) учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-1° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ , кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° гача совуқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг