Қоплон 7 ёшли қизчани тилка-пора қилиб ташлади
Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида Ҳимолай тоғларида жойлашган Бхаттигаон қишлоғида қоплон етти ёшли қизчани буталар орасига судраб кетиб, ғажиб ташлади.
8 октябрь куни кечаси етти ёшли қизча уйининг ёнида ўйнаб юрган. Қоплон унга ҳужум қилиб, буталар орасига судраб кетган.
Қўни-қўшнилар боланинг бақир-чақирини эшитиб, ёрдамга шошилишган. Бироқ қизчага ёрдам беришга улгуришмаган. Катта мушук жон берган ўлжасини ташлаб, ғойиб бўлган.
Ўрмон хўжалиги мутасаддилари қоплонни тутиш учун қафас ўрнатишди. Улар маҳаллий аҳолини эҳтиёт бўлишга чақиришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter