Қўқонда бола ўғирлангани айтилган видеотасвир тарқалган эди. Ҳолатга изоҳ берилди
Қўқонда вояга етмаган болани зўрлик билан машина юкхонасига жойлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинган.
Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.
Гумонланувчи шахс эса процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳарактлари Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБнинг аниқлик киритишича, жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган «Нексия 2» русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Фуқаро М.А.га нисбатан дастлаб МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган, бироқ юқорида таъкидланганидек, кейинчалик вазият жиноий ишлар доирасида ўрганилиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter