Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қора мерган» ва «Снайпер блогер» блокланди

«Қора мерган» ва «Снайпер блогер» блокланди

Бир қатор мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда аноним тарзда фаолият олиб борган «Қора мерган» ва «Снайпер блогер» аккаунтлари блокланган. Айтилишича, тозалаш ишлари давом этяпти.

«Кимдир агар билса, «Қора мерган» деган бир жирканч Telegram канал бўлар эди. У асосан фаоллар, блогер ва журналистлар ҳамда мени хоинликда доим айблар, барча либерал қарашли журналистларни АҚШга ишлайдиган хоинлар ёки рангли инқилоб қилувчи гуруҳлар деган уйдирма ва ифлос ёрлиқларни ёпиштирмоқчи бўлар эди. Бугун ушбу канал блокланди. Бунинг учун Google, Apple компанияларига ва шахсан Павел Дуровга катта раҳмат», деб маълум қилган Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

Сўнгги пайтларда Комил Алламжонов эътибор марказида бўлиб турибди. У ўзига туҳмат қилганликда айблаган мустақил журналист Сергей Ежков устидан тегишли органларга мурожаат қилганди. Агар иш судга ошса, 66 ёшли Ежковга 3 йилгача озодликдан чеклаш жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳақида аввал ёзгандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг