Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қорабоғ уруши ўтмишга айланди» — Илҳом Алиев

«Қорабоғ уруши ўтмишга айланди» — Илҳом Алиев

Фото:«EDaily»

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев  Швеция ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Озарбайжон лидери Тоғли Қорабоғдаги уруш масаласига тўхталган.

«Энди бу тўқнашув ўтмишда қолди ва биз эътиборимизни келажакка қаратишимиз керак. Бугун биз сиз билан келажакни қандай қуриш ҳақида ўз фикрларимизни муҳокама қилдик. Ўйлайманки, урушдан кейинги сўнгги тўрт ой иккала томоннинг истаклари аслида нима эканлигини кўрсатди. Энди у саҳифани ортга ташлаб, фақат келажакка назар ташлашимиз керак, — дея Алиевнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Маълумот учун ўтган йилнинг сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомчисига айланди ва тинч аҳоли ўртасида катта талофатларга олиб келди. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо фақатгина 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлиб чиқди.

Москванинг воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўқ узишни бутунлай тўхтатишга, маҳбуслар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, Ереван Келбажар, Лачин ва Агдам туманларини Бокуга топширди. Бундан ташқари, минтақага Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг