«Қорақўтон» олтин конидан соф олтин олганлар ушланди
Олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш манзилида қайта ишлаш орқали соф олтин қуймалари шаклига келтирган шахслар қўлга олинди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пахтачи туманида яшовчи Ғ.Ш. ва К.И.лар таркибида олтин бўлган руда тошларини «Қорақўтон» олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш манзилида қайта ишлаш орқали соф олтин қуймалари шаклига келтирган ҳолда маҳаллий фуқарога 145 граммини 205 млн. сўмга сотаётган вақтда қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter