Қўшработда 4 киши газ портлаши сабаб вафот этди: мансабдорларга қарши жиноят иши қўзғатилган
Қўшработда икки қаватли уй портлаб, бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳодиса юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-(Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259-(Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса бугун эрта тонгда (2024 йил 22 октябр) Қўшработ туманининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда эр-хотин ва уларнинг ўғли ва қизи вафот этган.
Портлашга газ сабаб бўлгани айтилмоқда. Портлашдан сўнг хонадонда ёнғин ҳам келиб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter