Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон чет эллик сайёҳлардан қўшимча бож ундиришни бошлади

Қозоғистон чет эллик сайёҳлардан қўшимча бож ундиришни бошлади

«Қозоғистон» меҳмонхонаси, Олмаота.

2023 йил бошидан Қозоғистондаги меҳмонхоналарга келиб жойлашган чет эллик сайёҳлардан туристик йиғим (bed tax) ундириш бошланди. Бу ҳақда мамлакат маданият ва спорт вазирининг ўринбосари Ержан Еркинбаев бугун, 27 январ куни ўтказилган мажлисда баёнот берди.

«Йиғилган пуллар маҳаллий бюджетга йўналтирилади. Ҳудудларда «сайёҳлик божи» миқдорини тасдиқлаш ишлари кетяпти», — деди Еркинбаев.

Вазир ўринбосари 30 га яқин шаҳарда тарифлар тасдиқланганини айтди. Бу пуллар сайёҳликни ривожлантириш учун қўшимча манба бўлади. Чет эллик сайёҳлардан тушган қўшимча пуллар тематик саёҳатлар, ахборот турлари ёки инфратузилма қуришга сарфланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, йил давомида ҳудудлар bed tax ёрдамида 2,5 млрд тенге (61 млрд сўм атрофида) йиғиши мумкин экан. Тўловлар маҳаллий бюджетда қолиши учун меҳмонхоналарнинг кодлари бўйича ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг