Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ўзбекистонга рус гази транзитини оширишни режалаштиряпти

Қозоғистон Ўзбекистонга рус гази транзитини оширишни режалаштиряпти

2024 йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, ўзбек ва туркман газининг Хитойга транзитини оширади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.

«2023 йил октябр ойида Россия газининг Ўзбекистонга транзити бошланган эди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган бўлса, жорий йилда биз бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга етказишни ва келгусида йилига 11 миллиард куб метргача оширишни режалаштирмоқдамиз», – деди Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари.

Саткалиевнинг қўшимча қилишича, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзити ҳам «барқарор ўсиш»ни кўрсатмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон жорий йилда Хитойга ўзбек ва туркман гази транзитини 37,1 миллиард куб метрга етказишни режалаштирмоқда. Хитой томон ўсиш +1,5 миллиард кубометрни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг